Об-ҳаво
Астана 4 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 432.55
EUR 470.83
RUB 5.84
CNY 61.31

Пойтахтда ал-Фаробий ва Абай юбилейлари концепцияси тасдиқланди

21 Январь 2020 11:53

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда ал-Фаробийнинг 1150 ва Абайнинг 175 йиллик юбилейларини нишонлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқилиб, концепция тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил ал-Фаробийнинг 1150 ва Абайнинг 175 йиллик юбилейлари ҳамда Олтин Ўрданинг 750 йиллиги нишонланади. Бундан ташқари, ІІ Жаҳон уруши тугаганига 75 йил, ҚР Конституциясига 25 йил ва Қозоғистон халқи Ассамблеясига 25 йил тўлади. Ушбу юбилейларнинг барчаси пойтахтимиздан бошланади. Шунинг учун биз ҳар бир ишга масъулият билан ёндашишимиз лозим», - деди шаҳар ҳокими ўринбосари Бақтияр Макен ҳокимликда бўлиб ўтган йиғилишда.

У пойтахтда бўлиб ўтадиган тадбирларга масъул бошқармалар ва ташкилотларнинг тайёргарлигини кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

«Тегишли режа тасдиқланди. Махсус топшириқ бор. Шаҳар миқёсида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг концепцияси тасдиқланди. «Абай олами» маркази буюк шоир юбилейининг бош марказига айланади. Унга келган меҳмонлар маънавий озуқа олиши лозим», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Калит сўзлар: Маънавият,
Юқорига