Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 381.10
EUR 420.81
RUB 5.65
CNY 54.57

Нур-Султандан Тошкентга учиши лозим бўлган самолёт кечиктирилмоқда

23 Январь 2020 10:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли Нурсултон Назарбоев номидаги Халқаро аэропортда 32 та рейс кечиктирилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири аэропорт матбуот хизматига ҳавола қилиб.

17 та рейс бошқа шаҳарлардан келаётган самолётларнинг кечикаётганлиги сабабли тўхтаб турибди.

Жумладан, «Air Astana» авиа компаниясининг 9 та рейси (улар орасида Омск, Тошкент, Москва ҳамда Киев халқаро йўналишлари бор), «Qazaq Air» аивакомпаниясининг Алмати ва Қостанай йўналишидаги 2 рейси, «Fly Arystan» авиакомпаниясининг Павлодар ва Қостанай шаҳарларига борувчи 3 та рейси, «SCAT» авиакомпаниясининг Улан-Батор, Алмати ва Ақтўбе йўналишларидаги 3 та рейси, «LOT Polish» авиакомпаниясининг Варшава йўналишидаги 1 та рейси кечиктирилмоқда.

Шунингдек, ноқулай метеошароит туфайли аэропортда 15 та рейс бошқа шаҳарлардан келаётган самолётлар кечикаётганлиги боис тўхтаб турибди.

Жумладан, «Air Astana» авиакомпаниясининг 7 та рейси, «Qazaq Air» авиакомпаниясининг 2 та рейси, Fly Arystan» авиакомпаниясининг 2 та рейси, шунингдек «LOT Polish», «Lufthansa», «Turkish Airlines» ва «SCAT» авиакомпанияларининг биттадан рейслари кеичктирилмоқда.

Нурсултон Назарбоев номидаги Халқаро аэропорт штат режимида ишлаб турибди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Юқорига