Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 381.10
EUR 420.81
RUB 5.65
CNY 54.57

Нур-Султан аэропортида 11 та рейс бекор қилинди

23 Январь 2020 13:46

NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев халқаро аэропортида об-ҳаво ёмонлашиши туфайли кечиктирилаётган рейслар сони 38 тага етди, 11 та рейс бекор қилинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аэропорт матбуот хизматининг маълум қилишича, бошқа шаҳарлардан учиб келиши лозим 22 рейс кечикмоқда. Улар: «Air Astana» авиакомпаниясининг 9 та рейси (улар орасида Омск, Тошкент, Москва ва Киев шаҳарларидан келувчи халқаро рейслар); «SCAT» авиакомпаниясининг 8 та рейси (Улан-Батор, Москва, Прага); «Qazaq Air» авиаакомпаниясининг Алмати ва Қостанай шаҳарларидан келиши лозим 2 та рейси; «Fly Arystan» авиакомпаниясининг Павлодар, Алмати ва Қостанай шаҳарларидан келувчи 3 та рейси.

Аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли (шамол тезлиги секундига 20 метрга етади) 16 та рейс кечикмоқда. Улар: «Air Astana» авиаакомпаниясининг 6 та рейси (Тошкент, Киев йўналишлари); «SCAT» авиаакомпаниясининг 8 та рейси (Прага ва Москва йўналишлари); «Qazaq Air» ҳамда «Fly Arystan» авиаакомпанияларининг 4 та рейси.

«Lufthansa» авиаакомпаниясининг Франкфурт шаҳрига, «LOT Polish» авиаакомпаниясининг Варшавага, «Turkish Airlines» авиаакомпаниясининг Истанбулга учиши лозим рейслари ва «Qazaq Air», «Air Astana», «SCAT» авиаакомпанияларининг жами 11 рейси бекор қилинди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Транспорт, Фуқаро авиацияси қўмитаси,
Юқорига