Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 381.10
EUR 420.81
RUB 5.65
CNY 54.57

ҚР Президенти ва Елбасы Абайнинг 175 йиллигини расман очиб берди

21 Январь 2020 17:39

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев буюк қозоқ мутафаккири, шоир Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллик юбилейи бошланишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати маълум қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Нурсултон Назарбоев юртимизнинг барча ҳудудларида ва чет элларда бўлиб ўтадиган байрам тадбирларини расман очиб берди.






«Қозоқ халқи – Абайнинг халқи» номли байрам концерти «Астана опера» давлат опера ва балет театрида бўлиб ўтди.






Концерт дастуридан Абайнинг барча мусиқий меъроси жой олди.

Шоир асарларини СССР ва Қозоғистон халқ артистлари Асанали Ашимов, Алибек Динишев, Роза Римбаева, таниқли маданият арбоблари Майра Мухамедқизи, Айман Мусақожаева, Берик Айтжанов, шунингдек халқаро ва республика танловлари лауреатлари ҳамда истеъдодли ёшлар ижро этди.






















Калит сўзлар: Жамият, Маданият, Абай, Маънавият,
Юқорига