Об-ҳаво
Астана -7 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 375.87
EUR 406.24
RUB 5.84
CNY 53.45

ҚР Президенти Тимур Қулибаевни қабул қилди

22 Январь 2020 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомар Тоқаев «Атамекен» МТП президиуми раиси Тимур Қулибаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда Давлат раҳбарига бизнес секторининг бугуни, юртимизда тадбиркорлик муаммолари, шунингдек Миллий тадбиркорлар палатасининг шу соҳадаги фаолияти якунлари бўйича ахборот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга юртимиз агросаноат комплексининг ривожланиши, фермерлар ва қишлоқ хўжалик товарларини ишлаб чиқарувчиларга молия айланмаси кераклиги, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларининг молиявий аҳволи маълум қилинди.

Импорт ўрнини босиш, давлат харидлари самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Президент мавжуд ресурсларнинг ҳаммасини тадбиркорликни фаоллаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларининг самарадорлиги муҳокама қилинди. Миллий тадбиркорлар палатасининг раҳбари оммавий тадбиркорлик ва инсон капиталини ривожлантиришга асосланган «Ҳукумат бизнес учун», «Бастау», «Ёш тадбиркор» лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида маълумот бериб ўтди.

Калит сўзлар: Қабул, Бизнес,
Юқорига