Об-ҳаво
Астана 3 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 439.01
EUR 474.61
RUB 5.75
CNY 61.91

ҚР Президенти Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди

21 Январь 2020 13:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгиновни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Нур-Султан шаҳрининг 2019 йилдаги ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлари ҳақида маълумот берилиб, Президент пойтахтни ривожлантириш бўйича берган топшириқларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.

Шунингдек Алтай Кўлгинов Давлатимиз раҳбарига шаҳарни ободонлаштириш ва иситиш мавсуми ҳақида ахборот берди.

Президент пойтахт ҳокимига иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳиссадорлар масаласини бутунлай хал этиш ва Нур-Султан шаҳри инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши лозимлигини таъкидлади.

Калит сўзлар: Ҳисобот, Қабул, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига