Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 377.09
EUR 407.37
RUB 5.93
CNY 53.95

Қозоғистонда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли бирқанча трасса ёпилди

22 Январь 2020 10:33

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли республика аҳамиятига эга тўртта трассада ҳаракат чекланди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилган. Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди. Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, республика аҳамиятига эга йўлларда 773 техника ишламоқда.

Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ» трассаси 17 км (Сазди овули) - 190
кмгача («Ақтўбе-Астрахан» трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.

Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Юқорига