Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 379.75
EUR 415.18
RUB 5.78
CNY 54.19

Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоиз ўсди - Президент

24 Январь 2020 11:35

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон иқтисодиёти ўсими 4,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат кенгайтирилган мажлисида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кун тартибида бирқатор долзарб масалалар турибди. Энг аввало, ўтган йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига тўхталамиз. Умуман, бултур яхши кўрсатгичларга эришдик. Таъкидлаш жоиз, иқтисодий ўсим 4,5 фоизни ташкил қилди. Иқтисодиётнинг асосий соҳаларида ўсиш суръати сезиларли. Ушбу кўрсатгичларнинг ҳаммаси халқ фаровонлигига ижобий таъсир қилади. Сайлов олди дастурда қайд этилган вазифаларни бажаришда давом этамиз», - деди мажлис очилишида Давлат раҳбари.

Президент таъкидлашича, ушбу натижалар юртимизни барқарор ривожлантиришга, халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

«Ҳозир бажарилган ишларга тўхталиб, олдимизда турган режаларни муҳокама қиламиз. Асосий мақсад – мавжуд имкониятлардан, салоҳиятимиздан тўлиқ фойдаланиш», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ҳукумат раҳбари Асқар Мамин юртимизни 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва бу йилга белгиланган режалар ҳақида маълумот бермоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига