Об-ҳаво
Астана -6 °С
Алматы 2 °С
Валюта курси
USD 375.87
EUR 406.24
RUB 5.84
CNY 53.45

Қостанай вилоятида 1 трлн тг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

20 Январь 2020 17:27

QOSTANAI. Kazinform – Қостанай вилоятида 1 трлн тг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Гулбарам Мусағазинанинг айтишича, бултур вилоят иқтисодиётига 288,1 млрд танга маблағ жалб қилинган. Жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 трлн тангадан зиёд бўлди.

«Саноат маҳсулотлари ҳажми 15,3%, қурилиш ишлари 6,6%, турар жой ҳажми 12,1% ўсди. Ташқи инвестициялар 2,4% ошди. Ташқи савдо айланмаси 13,8% кўпайиб, 2,1 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Агросаноат соҳасидада чорвачилик ишлаб чиқариши 1,9% ошди, аммо дон тушуми 32,8% фоиз камайди. Бу ўтган йилга қурғоқчилик билан боғлиқдир», - деди Г.Мусағазина.

Вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов кўрсатгичларнинг яхшилигини таъкидлаб, шу суръатни йўқотмаслик бўйича кўрсатмалар берди.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиман

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига