Об-ҳаво
Астана -7 °С
Алматы 2 °С
Валюта курси
USD 375.87
EUR 406.24
RUB 5.84
CNY 53.45

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги қор бўрони видеолари тарқалмоқда

23 Январь 2020 17:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда Нур-Султандаги қор бўрони билан боғлиқ видеолар, фотолар, баъзан эса ёлғон ахборотлар ҳам тарқалмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон марказида кеча тунда бошланган қор бўрони аҳолини абгор қилиб қўйди. Нур-Султан шаҳридаги Космик марказ яқинида, Турон шоҳ кўчаси эрталабдан бери тирбандлик юзага келди. Ишга шошилганлар ҳатто машинасини қолдириб, яёв кетишган.



Бўрон жамоат транспорти ҳаракати учун ҳам катта қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Пойтахт жамоат транспортига масъул «Астана ЛРТ» компанияси аҳолидан эҳтиёткор бўлишни сўраб, автобусларнинг баъзи бекатларга кирмасдан, нарироқ тўхташи ҳақида огоҳлантирди. Учхоз кентида «КАМАЗ» қорга ботиб қолганлиги сабаб автобуслар йўли тўсилган.

Темиртау шаҳри полиция бошқармаси вакили фуқаролардан заруратсиз кўчага чиқмасликни сўради.



Фавқулодда вазиятлар хизматлари вакиллари шаҳар аҳолисига кўчадаги симёғочлардан, дарахтлардан, реклама баннерларидан, тортилган симлардан узоқроқ юришни маслаҳат беради. Шунингдек, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақиради.



Муаллиф: Аян Бекенўғли


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига