Об-ҳаво
Астана 33 °С
Алматы 34 °С
Валюта курси
USD 414.13
EUR 451.40
RUB 5.80
CNY 58.03

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 534 мингдан ошди

27 Март 2020 13:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда шу вақтга қадар 534 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган, дея хабар беради Kazinform.

«27 март ҳолатига кўра, дунёда 534 506 киши вирус юқтирган. Уларнинг сони бир кунда 59 419га кўпайди. Кеча кун давомида 2787 киши вафот этди, жами қурбонлар сони 24 187 нафарга етди. Жами 119 951 одам, кун давомида – 9293 одам даволаниб чиққан», - дея маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси.

Қозоғистондаги вазият: айни дамда Нур-Султанда 60 киши, Алматида - 48 киши, Қарағандида - 4 киши, Жамбил вилоятида - 3 киши, Атирау вилоятида - 3 киши, Чимкентда - 2 киши, Алмати вилоятида - 1 киши, Ақтўбе вилоятида - 1 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида - 1 киши, Акмола вилоятида - 1 киши, жами 124 бемор рўйхатга олинган.

Калит сўзлар: Хориж, Тиббиёт,
Юқорига