Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -4 °С
Валюта курси
USD 377.09
EUR 407.37
RUB 5.93
CNY 53.95

Чоршанба кунги об-ҳаво маълумотлари

22 Январь 2020 09:47

NUR-SULTAN. Kazinform – 22 январь куни Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудлари шимолий ва жанубий циклонлар билан боғлиқ атмосфера фронтлари таъсири остида бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

Кўплаб ҳудудларда қор ёғиши мумкин, жануби-ғарбда ва жанубда ёғингарчилик кутилади.

Жануби-шарқда ёғингарчилик бўлмайди. Республикамизнинг айрим ҳудудларида туман тушади, йўллар музлаб, қаттиқ шамол эсиши кутилмоқда. Шимолий ва шарқий ҳудудларда қор бўрони кутилмоқда.

Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман ва бўрон бўлиши кутилади, шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Павлодар вилоятининг баъзи жойларида бўрон ва яхмалак бўлиши кутилмоқда шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Алмати вилояти Жаланашкўл ҳудудида шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Қизилўрда, Манғистау, Атирау, Қостанай, Қарағанди вилоятларининг баъзи жойларида туман тушади, яхмалак бўлиши мумкин.

Жамбил, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятларининг айрим жойларида туман тушади.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига