Об-ҳаво
Астана -5 °С
Алматы -4 °С
Валюта курси
USD 376.84
EUR 407.97
RUB 5.91
CNY 53.80

Автомобилни қайта рўйхатдан онлайн равишда ўтказганлар 100 мингдан ошди

21 Январь 2020 13:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси жамоатчилик билан алоқалар департаменти раҳбари Мурат Жуманбай рақамлаштириш орқали давлат хизматини кўрсатиш осонлашганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, давлат хизматларини электрон форматга ўтказиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиб келмоқдамиз. Масалан, автомобилни рўйхатдан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ихтисослаштирилган Халққа хизмат кўрсатиш марказига бориб вақт кетказиш шартмас. Бир ярим йил бўлди, бунинг ҳаммасини egov.kz портали орқали қилиш мумкин. Қозоғистонда egov.kz портали орқали давлат хизматини олаётган автомобиль эгалари ўн марталаб кўпаймоқда», - деди Мурат Жуманбай .

Унинг айтишича, 2019 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тартибда расмийлаштириш 8 баравар, онлайн равишда қайта рўйхатга олиш хизматини кўрсатиш 20 баравар ошган.

«2018 йилда 19 409 нафар фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн рўйхатдан ўтказди. 2019 йилда эса бу кўрсатгич 153 мингга етди. 2018 йилда 5 минг одам, 2019 йилда эса 100 мингдан зиёд одам автомобилини онлайн қайта рўйхатдан ўтказган», - дейді ол.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Технологиялар, Транспорт,
Юқорига