Об-ҳаво
Астана 24 °С
Алматы 29 °С
Валюта курси
USD 408.61
EUR 454.09
RUB 5.86
CNY 57.28

Алматилик автоишқибозлар VIP рақамлар учун 1,2 млрд тг тўлашди

22 Январь 2020 18:08

ALMATY. Kazinform – Ўтган йилда «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси Алмати шаҳри бўйича 27,3 млн давлат хизматини кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Корпорациянинг Алмати шаҳар филиали директори Данияр Қириқбаевнинг айтишича, 2019 йилда аҳолига кўрсатилган 3,9 миллион хизматнинг 1,2 миллиондан кўпроғи электрон форматда кўрсатилган.

Ўтган йилда мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланувчилар сони 88,9% кўпайган.

Шунингдек, Алмати шаҳрининг ихтисослаштирилган халққа хизмат кўрсатиш марказлари бўлимлари 799 819 давлат хизмати кўрсатган, шундан 665 262 таси автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта ўтказиш, 106 060таси ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш билан боғлиқдир.

Ўтган йилда Алматида рақам серияси VIP-рақамлар тоифасига кирувчи 4664 та автомобиль рақами сотиб олинди. Улардан жами 1 207 176 350 танга тўлов йиғилиб, давлат бюджетига тушди.

«Алматида 6та ихтисослаштирилган халққа хизмат кўрсатиш марказлари бўлимлари ишлаб турибди. Шундан иккитаси 2019 йилда очилган», - деди Данияр Қириқбаев.

Унинг сўзларига кўра, Алматида бир ярим йил муқаддам очилган миграцион ХХМ тажрибасини ўрганиш учун МДҲ давлатларидан келаётганлар анчагина.

«Миграцион ХХМ бўлими ўтган йилда 173 583 хизмат кўрсатди. Шундан 113 021таси чет элликларни вақтинча рўйхатга олиш, 60 562таси меҳнат шартномаси бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ», - деди у.

Ҳозирда юртимизда 723та давлат хизматининг 580таси электрон форматда кўрсатилади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Калит сўзлар: Жамият, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига