Об-ҳаво
Астана 3 °С
Алматы 9 °С
Валюта курси
USD 439.01
EUR 474.61
RUB 5.75
CNY 61.91

Ақтўбеда қор бўрони туфайли бирқанча йўллар ёпилди

22 Январь 2020 17:07

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбеда қор бўрони туфайли бирқанча йўллар ёпилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

22 январь куни соат 13:45да Ақтўбе – Орск трассаси ёпилди. Шунингдек, Самара – Чимкент трассасининг Бекқул баба овулидан Хромтау шаҳригача бўлган қисмида ҳаракат вақтинча чекланди.

«Об-ҳаво бирдан ёмонлашиб, шамол кучайди. Қор бўрони қаттиқ бўляпти. Ҳозирда Ақтўбе – Атирау – Астрахань трассасининг Алға шаҳридан Атирау вилояти чегарасигача бўлган қисми, Шимолий халқа йўл, Қандиағаш — Емби — Шалқар — Ирғиз йўналишлари ёпиқ», - деб маълум қилди вилоят ФВД матбуот хизмати.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига