Об-ҳаво
Астана 4 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 432.55
EUR 470.83
RUB 5.84
CNY 61.31

Ақмолада йўлда қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди

23 Январь 2020 15:45

KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмолада йўлда қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди, шундан 31 нафари Тожикистон фуқаролари, деб хабар беради Kazinform мухбири ҳудудий ФВДга ҳавола қилиб.

Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, йўлда қолиб кетган йўловчилар транспорт воситаларидан чиқарилиб, яқин атрофдаги исиниш марказларига олиб борилмоқда. Бугун Ақкўл тумани ғудудида қорда қолиб кетган икки нафар Тожикистон фуқароси қутқарилган.

«Ақкўл туман ФВ бўлими ходимлари «Нур-Султан – Щучинск» республика аҳамиятига эга автойўлида қутқарув ишларини олиб борди. Беш нафар одам қутқарилди. Шундан уч нафари қозоғистонлик, икки нафари тожикистонликлар», - деди Ақкўл туман ФВБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Аят Сералиев.

Ақмола вилоятида беш суткадан бери экстремал шароит ҳукмрон. Қалин қор ёғиб, бўрон ва яхмалак бўлмоқда. Шаҳарлараро йўллар вақтинча ёпилган.

Ҳозирда «Щучье – Нур-Султан», «Нур-Султан-Ерейментау», «Нур-Султан- Қарағанди» йўллари барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилган. Соат 11:30дан бошлаб «Екатеринбор-Алмати» (917-1007 км, Жақси кенти – Атбасар шаҳри), «Жақси-Есил-Бузилиқ» (0-82 км, Жақси кенти – Бузилиқ) йўллари ҳаракат учун очилди.

Муаллиф: Аслан Оспанов

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига