Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 12 °С
Валюта курси
USD 448.52
EUR 490.32
RUB 5.69
CNY 63.23

Абайни битта роман атрофидагина билардик – Ерлан Сидиқов

11 Январь 2020 22:03

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Абай ва ХХІ асрдаги Қозоғистон» номли мақоласи юртимизда кенг миқёсда муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети ректори Ерлан Сидиқов ушбу мақола буюк шоирнинг 175 йиллик юбилейига атрофлича тайёргарликни бошлаб берганини таъкидлади.

«Мақола оддий сўзлар билан тушунарли тилда ёзилган, унда теран фикрлар ва илғор ғоялар мужассамдир. Биз бугунги кунда Абайни теран тушиниб етдик деб айта олмаймиз. Айниқса, совет даврида Абайни халққа яқинлаштиргани йўқ. Унинг фақат шеъриятигина халққа берилди. Шунинг ўзида ҳам дин, мусулмончилик, ҳокимият, бойлик ҳақидаги шеърлари ва сўзларини нашр қилиш қатъий тақиқланди. Ҳатто Абайнинг илмий биографиясини ёзишга ҳам рухсат этилгани йўқ. Мухтар Авезовнинг «Абай йўли» эпопеясининг дастлабки нусҳалари ҳам нашр қилимасдан, асар ғояси табақа-партиявийлик принципларига яқинлаштириш талаб қилинди. Биз Абайни ўша роман атрофидагина билиб келдик», - деди Ерлан Сидиқов.

Унинг айтишича, янги замонда узлуксиз ахборот даврида ҳаёт кечираётган мустақил Қозоғистоннинг янги авлоди учун Абайни билиш муҳим.

«Ҳозир чор-атрофдан келадиган ахборотни ҳеч ким тўхтата олмайди. Бундай вазиятда ёшлар қандай йўналишни эгаллашлари лозим? Янги замонда қандай ҳаёт кечириш лозим? Миллий ўзлигимизни сақлаб қолиш учун нима қилмоқ даркор? Президент мақоласида ана шундай кўплаб саволларга буюк мутафаккир Абай жавоб берганлиги айтилади. Абай юбилейини нишонлаш орқали ҳам буюк шоир ёдини чароғон этамиз, ҳам бугунги авлод онгига миллий ўзликни англаш, миллийликни йўқотмаслик каби ғояларни сингдирамиз, Абай ғояларини уни ҳаётий тамойилларимизга айналтирамиз», - деди ректор.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Калит сўзлар: Жамият, Ёшлар сиёсати, Маънавият,
Юқорига